24 Март 2020 йил 690

Қашқадарё вилоятини боғловчи йўлларида карантин постлари ташкил этилди

Қашқадарё вилоятини қўшни Самарқанд ва Бухоро вилоятлар билан боғловчи йўлларда жами бўлиб 3 та карантин постлари ташкил этилган. Ушбу постларда вилоят ИИБ ЙҲХБ, Миллий гвардия ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари хизмат олиб боришмоқда. Қашқадарё вилоят ҳудудида рўйхатда турувчи фуқаролар Тошкент шаҳри ҳудудига чиқиши чекланган.

Китоб туманида жойлашган "Мингчинор" мунтазам ЙПХ масканига қўшни Самарқанд вилоятидан кириб келаётган ҳар бир транспорт воситалари дезинфекция қилинмоқда. 

Чироқчи туманида жойлашган "Ўмакай" мунтазам ЙПХ масканига қўшни Самарқанд вилоятидан кириб келаётган ҳар бир транспорт воситалари дезинфекция қилинмоқда. 

Муборак туманида жойлашган "Ширинбулок" мунтазам ЙПХ масканига қўшни Бухоро вилоятидан кириб келаётган ҳар бир транспорт воситалари дезинфекция қилинмоқда.

Text to speech