Қашқадарё вилоятида Йўл ҳаракат қоидаларини бузган шахс жавобгарликка тортилди
2020 йил 08 март куни Қамаши туман ИИБга тушган хабарга кўра, шу куни соат 00:30 ларда, Қамаши тумани Қоратепа қишлоғи ҳудудидан ўтган 4 РК 291 “Қамаши-Шакар” йўлининг 22 км.да Қамаши тумани “Қоратепа” МФЙ, Кичик Дусберди қишлоғида яшовчи Т.Ж. бошқарувида бўлган “Нексия” русумли 70 U 251 КА давлат белгили автомашинаси билан “Қамаши-Шакар” йўналишида бошқариб келиб, ўзига қарама қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган, Қамаши тумани Қоратепа қишлоғида яшовчи Х.А. бошқарувида бўлган “Lifan” русумли 70 628 АА давлат белгили мотроллери (трицикл) билан тўқнашиб, ЙТҲ содир қилган. Натижада, “Lifan” русумли мотроллер ҳайдовчиси А.Х, мотроллери юкхонасида бўлган, Қамаши тумани Қоратепа қишлоғида яшовчи Б.А.лар жароҳат олиб шифохонага тушган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ томонидан Ж.Т.га нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.