9 Сентябр 2021 йил 453

Қашқадарё вилоятида “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ички ишлар вазирлиги ҳисобидан тезликни назорат қилиш бўйича 5 та “Нексия-3” автомобиллар базасига ўрнатилган мобиль комплекслари ва 16 та “Алкотестер”воситалари билан таъминланди.


1 450 нафар ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги(382 тасиқўпол) аниқланиб, 281 та транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилди;
Маст ҳолда бошқариш – 26 та, қизил чироққа бўйсунмаслик – 208 та, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабини бажармаслик – 20 та, транспорт воситасини ҳужжатларсиз бошқариш – 156 та, транспорт воситаларининг 39 тасида совуқ қурол, 1 тасида истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди,4 та қидирувдаги транспорт воситалари ва 1 нафар қидирувдаги шахслар ушланди,
4 та таълим муассасалари ҳудудидан ўтган йўллар замонавий йўл белгилар билан жиҳозланиб, ўқувчилар хавфсиз ҳаракатланиши учун шароит яратилди;
транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилувчи 1 та ноқонуний автотураргоҳ аниқланди ва бартараф этилди. “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор-профилактик тадбирлари вилоят миқёсида кенг кўламда ўтказилмоқда.

Text to speech