Қашқадарё вилоятида вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида
“Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт аниқлаб, жиноят содир етилишини олдини олиш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ж.Р.Aтаев бошчилигида танқидий муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда бошқарма, Қарши шаҳар ИИО ФМБ ва шаҳар-туман ИИБларида фаолият кўрсатиб келаётган инспектор-психологлари ва ВЕИҲЁКМ ходимлари иштирок этишди. Тадбирда вояга етмаганларни жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик содир этишларига омил бўлаётган ҳолатларни барвақт аниқлаб, уларни олдини олиш ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишларига нима сабаб бўлаётганлиги, уларни муаммоларини ўз вақтида бартараф этиб, ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш керкалиги ўқтирилди.
Вилоят ҳудудида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар маҳаллалар кесимида муҳокама этилиб жиноят содир этишга мойил бўлган вояга етмаганлар билан якка тартибда профилактик ишларни кучайтириш борасида йуриқномалар берилди. Ҳудудида жиноят содир этилишига йўл қўймаган ходимларга вилоят ИИБ бошлиғининг ташаккурномалари топширилди.