13 Август 2021 йил 410

Қашқадарё вилоятида тест синовларида сохта "абитуриентлар" аниқланмоқда

Олий ўқув юртларига кириш учун мамлакатимизда ҳам тест синовлари якунланмоқда. Тест синовларини топширишда билимига ишонган ёшлар саволларни ечиб чиқмоқда. Аммо айрим “билимли” ёшлар маълум манфаат эвазига бировнинг ўрнига тест синовларини топширишга киришга уринмоқда. Лекин зийрак ички ишлар органларининг саъй-ҳаракати туфайли бу тоифа шахслар тўхтатиб қолинмоқда.
Тест синовлари бошланганидан то шу кунгача ўзганинг ўрнига кирган 41 та, уяли телефондан фойдаланган 74 та ҳолатлар аниқланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Text to speech