15 Апрел 2020 йил 816

Қашқадарё вилоятида қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш аниқланди

2020 йил 14 апрель куни Яккабоғ тумани ИИБга тушган ҳабарга кўра, 2020 йил 13 апрель куни соат 13:00ларда, Яккабоғ тумани Гулистон ҚФЙда яшовчи Х.М. шу қишлоқ ҳудудида Қ.Р.га 1.800.000 сўмга 10 дона “Спички” ёзувли гугурт қутиларга жойланган 18,5 грамм кўп миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотган вақтида ҳолислар иштирокида ушланиб, тегишли тартибда хужжатлаштирилган. ВИИБ ходимлари ҳамда ТИИБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 2020 йил 14 апрель куни соат 11:00 ларда, М.Х ўзининг яшаш уйидаги шиша идишда сақлаб келаётган 152,0 грамм кўп миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик  воситасини тақдим қилган ва ушбу гиёҳвандлик воситалари тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Шаҳрисабз ТИИБнинг хулосасида, М.Х.дан олинган яшил рангли, қуруқ ҳолдаги, ўткир ҳидли ўсимлик таркибида фаол гиёҳванд модда тетрогидроканнабионал мавжуд бўлган, “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги, унинг соф оғирлиги 18,5 граммни ташкил этиши, шунингдек М.Х.нинг яшаш уйидан олинган яшил рангли, қуруқ ҳолдаги ўткир ҳидли ўсимлик таркибида фаол гиёҳванд модда тетрогидроканнабионал мавжуд бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги, унинг соф оғирлиги 152,0 граммни ташкил этиши аниқланганлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан М.Х.га нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.   

 

Text to speech