Қашқадарё вилоятида профилактика ва тарғибот тадбирларини кучайтириш масалалари муҳокама этилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан жорий йилнинг 15 июнь куни ҳамда Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамов томонидан жорий йилнинг 17 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, профилактика хизмати ходимларининг фаолияти устидан доимий назорат ўрнатиш, шу мақсадда шаҳар, туман ИИО ФМБ ва ИИБларига амалий ёрдам кўрсатиш борасида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи подполковник У.Н.Яхшиев томонидан ҳам бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 17 июнь куни Қарши шаҳар ИИО ФМБдаги барча ИИБларда хизмат олиб борувчи профилактика (катта) инспекторлари ва барча профилактика хизмати ходимларининг автомашиналари ҳамда ўзларининг хизмат ҳужжатлари ўрганилди.
Қарши шаҳар ИИО ФМБ профилактика инспекторларининг 7 июндан 14 июнь кунига қадар яъни бир ҳафта давомида амалга оширилган профилактик тадбирлари балли тизимда баҳоланиб, ҳафта давомида етарли даражада профилактик тадбирларни ташкил этмасдан, энг кам балл тўплаган профилактика инспекторларига нисбатан хизмат текшируви тайинланди. Аксинча энг юқори балл тўплаган профилактика инспекторларига вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник У.Н.Яхшиев томонидан ТАШАККУРНОМАлар эълон қилинди.
Қашқадарё вилояти ИИБ ҲПБ масъул ходимлари тоомонидан шаҳар, туман ИИБларига амалий ёрдам кўрсатиш давом эттирилмоқда.