Қашқадарё вилоятида ўғрилик йўли билан бировнинг мол-мулкини талон-тарож қилган шахс ўз вақтида ушланди
2020 йил 14 апрель куни Чироқчи туман ИИО ФМБга тушган ҳабарга кўра, Чироқчи тумани “Ўзбекистон” МФЙ, Гулистон кўчаси 3-уйда яшовчи И.А. шу куни 04:00ларда, Чироқчи тумани “Боғишамол” МФЙда яшовчи Ж.А.нинг яшаш уйи ҳовлисида жойлашган олд ва ён қисмлари темир панжара билан ўралган молхонасига ғайриқонуний равишда кириб, молхонада бўлган қўйлар орасидан бир бош бозор баҳоси 1.000.000 сўмлик қўйини яширин равишда ўғирлик йўли билан талон-тарож қилиб, ушбу қўйни елксига кўтариб, ҳодиса жойидан яшириниб қочиб келаётган вақтида, тунги хизматга жалб қилинган Чироқчи тумани 3-сонли ИИБ ПИ ва тезкор ходимлари томонидан ушланиб, ундан 1 бош қўй ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи туман ИИО ФМБ ТБ томонидан А.И.га нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.