Қашқадарё вилоятида карантин қоидаларини бузган шахслар жавобгарликка тортилди
Короновирус инфекциясини олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик тарғибот ва ташвиқот тадбирларига қарамасдан, “Эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш” ҳуқуқбузарлигини содир этган жами 4784 нафар шахслар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 53 ва 54-моддалари (карантин ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларини бузиш тартибида маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шу билан бирга Махсус комиссиянинг 4 апрелдаги 01-14/1-234-сонли баёни талаблари асосида 6 апрель куни соат 6-00 дан вилоят марказида мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиши вақтинча чекланиши белгиланишига қарамасдан, Қарши шаҳар марказида худудида ҳаракатланган жами 501 та велосипед, жами 336 та автомашиналар маъмурий баённомалар асосида жарима майдончаларига жойлаштирилди.