30 Март 2022 йил 546

Қашқадарё вилоятида "Гашиш" гиёҳвандлик моддаси тўхтатиб қолинди

2022 йил 16 март кунидан 17 март кунига ўтар кечасии кеч соат 01:00 лар атрофида Чироқчи тумани Умакай мунтазам ЙПХ масканида гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний муомиласига қарши курашиш тадбирлар ўтказилаётган вақтида Чироқчи тумани Умакай ЙПХ масканида ДХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси ва Қашқадарё ВИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамда вилоят ЙПХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Термиз-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган оқ рангли Кобалт русумли автомашина тўхтатилиб текширилганида, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи фуқаро С.Н. бошқариб келаётганлиги маьлум бўлиб, автомашинанинг олди ўриндиғида йўловчи сифатида келаётган Сурхондарё вилояти Узун туманида яшовчи фуқаро М.С. ўзини шубхали тутганлиги сабабли унинг ёни ва юк сумкаларини ҳолислар иштирокида текширилиб кўрилганида, сумкасининг ичида бўлган 1 литрли бонка ичида оқ полетилин селофанга ўралган ўткир хидли, тўқ жигар рангли “ГАШИШ” гиёҳвандлик моддаси жами соф оғирлиги 98.9 гр эканлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

 

Text to speech