Қашқадарё вилоятида фуқаро автомашинада “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини чекиб тургани аниқланди
Яккабоғ тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан 2020 йил 30-май куни соат 12:00 ларда “Яккабоғ-Чироқчи-Шўрбозор” 4Р-84 автомобиль йўлининг Яккабоғ тумани Учтепа МФЙдан ўтган йўл четида тўхтаб турган “Спарк” русумли 80 В 441 LA давлат белгили автомашина кўздан кечирилганида, автомашинани олд ўриндиғида ўтирган Бухоро вилояти Бухоро шаҳри Газли шоҳ кўчасида яшовчи М.Ш “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини чекиб тургани аниқланиб, шунга асосан у ўтирган ўриндиқ кўздан кечирилганида, ўриндиқнинг таг қисмидан оқ целлофан пакетга жойланган 13,9 грамм миқдорда “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси топилиб, холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ хулосасига кўра, “Спарк” русумли 80 В 441 LA давлат белгили автомашина салонидан олинган бир дона шаффоф рангли целлофан пакетга солинган яшил рангли, қўл билан ушлаб кўрилганда қуруқ ҳолдаги ўзига хос ўткир ҳидли, ўсимлик моддаси таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу ўсимлик моддаси “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги, соф оғирлик 13,9 грамм эканлиги кўрсатилган. ТИИБ ТБ томонидан Ш.М.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 276-м 2-қ “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.