14 Январ 2021 йил
689
Қашқадарё вилоятида байрам паради бўлиб ўтди
Қашқадарё вилоятида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни эрталабдан вилоят ҳокимлиги, барча ҳарбийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва кенг жамоатчилик вакиллари Мотамсаро она ҳайкали майдонида саф тортди. Йиғилганлар рамзий Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди.
Сўнгра ҳарбий оркестр садолари остида вилоятда фаолият кўрсатаётган барча ҳарбий қисмлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан байрам паради ташкил этилди.
Тадбирда ички ишлар органлари ходимлари ҳам иштирок этиб, тизимда мавжуд ҳарбий техникалар ва қуроллар билан чиқишди.