Қашқадарё вилояти Ички ишлар ходимлари томонидан 200 кг оғирликдаги келиб чиқиши нўмалум бўлган ҳайвоннинг лахм гўштлари аниқланиб йўқ қилинди
Қашқадарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин бўлинмаси ходимлари ва ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда, Қашқадарё вилоят Чироқчи туман ҳудудида жойлашган, "Умакай" мунтазам ЙПХ масканида 2021 йил 08 сентябрь куни соат 02:20 ларда Қашқадарё-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган, Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро Н.Очилов бошқарувида бўлган 70 О 974 QA давлат белгили "Ласетти" автомашинаси текширилиб, автомашина юкхонаси кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасида ҳеч қандай ветеринария маълумотномаларисиз келиб чиқиши ноъмалум бўлган, 4 дона целофан пакетларда жами 200 кг оғирликдаги келиб чиқиши ноъмалум бўлган ҳайвоннинг лахм гўштлари аниқланди, келиб чиқиши номаълум бўлган ҳайвон гўштларидан Қашқадарё вилоят Чироқчи туман озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лобороторияси томонидан намуналар олиниб текширилганда, туман экспертиза лобороториясининг хулосасига асосан, истеъмолга яроқсиз деб топилиб, тегишли тартибда йўқ қилинди.