Қашқадарё вилояти ИИБда “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди.
“Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси”га кўра ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!" концептуал ғояси асосида ташкил этилмоқда.
Ходимларда миллий маданият ва қадриятларга ҳурмат ва эҳтиром ҳис-туйғуларини, юксак ахлоқий меъёрларни шакллантириш, Ўзбекистон халқининг бой тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатларига ҳурмат, миллий маданиятимизнинг энг яхши намуналарини улар онгига сингдириш асосий йўналишлардан биридир.
Қашқадарё вилояти ИИБда “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бўлими, вилоят ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг шаҳар-туман бўлим ва бўлинмалари ҳамда ходимларнинг ота-оналари иштирок этишди. Тадбирни вилоят ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Шермуҳаммад Муслимов очиб, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ички ишлар органлари тизимида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилаётганини, келажагимиз бунёдкорлари бўлган ёшларнинг бугунги таълим-тарбияси, ҳалоллиги, зиммасидаги вазифаларни тўла-тукис амалга ошириши, ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайиши эртанги кунни белгилаб берувчи муҳим омилдир.
Тадбирда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Азизбек Меҳмонов, Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бош маслаҳатчиси полковник Равшан Турсунов, Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бўлими бошлиғи подполковник Нурали Овлаевлар сўзга чиқиб, Ўзбекистонда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш, уларнинг сифатли таълим-тарбия олиши, ўз иқтидорини тўла-тўкис намоён қилиши учун барча шароитлар яратиб берилаётганини, бундан ташқари, уларнинг ижтимоий, ҳуқуқий ҳимояси ҳам доимий диққат марказида бўлаётганини, ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлашди.
Ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари бевосита фуқаролар билан энг кўп ишлайдиган хизмат эканлиги, шу боис улар доим халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиш керак деган ғоя асосида иш олиб боришлари таъкидлаб ўтилди. Фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиб, уларнинг муаммоларини тинглаш, керакли маслаҳат ва йўл-йўриқлар бериш ички ишлар органлари ходимларининг асосий иш мезонидир.
Хизмат жараёнида фуқаролар томонидан ишини тезроқ битириш мақсадида таклиф этиладиган арзимаган манфаат ёки тамагирликка муросасиз бўлиш соҳа ходимларининг обърўси ва халқнинг ишончини оширади.
Тадбирда иштирок этган соҳа ходимларининг ота-оналари ва оиласи эътиборига фарзанди ёки турмуш ўртоғининг юриш-туриши, ҳаракатларида сезилган ўзгаришларни дарҳол раҳбарият билан келишган ҳолда бартараф этиш, ортиқча босим ёки маблағ талаб этмаслик хусусида ҳам тегишли таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Тадбир якунида хизматда ижобий натижаларни қўлга киритиб келаётган бир гуруҳ бошқарма М ва ФРБ ходимларининг ота-оналари бошқарма раҳбариятининг “Ташаккурнома”лари билан тақдирланди.