Қашқадарё вилояти ИИБда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчиларининг малакавий амалиётини ўташ аҳволи, унинг назорати ва сифатини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда 1998–2019 йилларда Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультетини тамомлаб, Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тизимларидаги турли раҳбар лавозимларида фаолият олиб бораётган ИИО ходимлари, охирги уч йилда Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тамомлаб, бугунги кунда жойлардаги ички ишлар органларида хизмат фаолиятини олиб бораётган ходимларнинг фаолияти, 2019/2020 ўқув йилида ўқишга кириш учун номзодлар билан танишиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2018 йил 1 майдаги буйруғи юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Х.Ш.Бозоров очди ва олиб борди.
.Кун тартибидаги масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети бошлиғи полковник М.Зиёдуллаев амалиёт ўтаётган ходим ҳам Академияда олган назарий билимлари ва амалий иш тажрибаларига таянган ҳолда жиноятчиликни олдини олиш унга қарши курашиш, содир этилган жиноятларни фош этиш борасида ички ишлар органлари ходимларга яқиндан ёрдам бераётганликлар таъкидлади.
Қашқадарё вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник К.Назаров ўз сўзида стажировка ўтаётган тингловчиларни тезкор тадбирларда иштирок этишини инобатга олган ҳолда уларга керакли махсус воситалар бириктирилганлигини, малакавий амалиёт раҳбарлари томонидан тингловчиларни стажировка ўташ ҳудудларидаги тезкор вазият билан таништириб, ҳолатни назорат ҳамда таҳлил этиши, тезкор вазиятни барқарорлаштириш борасида раҳбар кадрлар тайёрлаш факультети тингловчилари асослантирилган қарорлар қабул қилиб, ўзларининг бой тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда жиноятларни олдини орлишда назарий ва амалий билимларини ишга солиб, жиноятларни фош этишга муносиб ҳисса қўшаётгани, соҳавий хизматлар вакилларига керакли тавсиялар бериб келаётганлигини айтиб ўтди.
Йиғилишда Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчилари сўзга чиқиб, малакавий амалиётнинг ўтган даврида амалга оширган, берилган кўрсатма ва топшириқлар ижроси бўйича бажарилган ишлари ҳақида бирма-бир ахборот бериб ўтдилар.
Йиғилиш якунида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосариполковник Х.Ш.Бозоров бошқарма раҳбарияти томонидан Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети битирувчиларини келгусида юқори лавозимларга тайинлашга алоҳида эътибор қаратиб келаётганлиги, бу эса йилдан йилга Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультетига кириш учун мурожаат қилаётган ходимларнинг сонининг кўпайаётганлигини билдирди.
Кўлами кенг йиғилиш якунида тегишли қарор қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.