Қашқадарё вилояти ИИБда ўтказилган навбатдаги маънавият ва маърифат дарси
Қашқадарё вилояти ИИБда бошқарма раҳбарияти, таркибий бўлимлар ва соҳавий хизматлар ходимлари иштирокида навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда бошқарманинг шаҳар туман ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ва ходимлари студиялардан ойлайн иштирок этишди. Йиғилишни бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Завқиддин Хўжанов очди.
Кун тартидаги масалалар юзасидан сўзга чиққан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Завқиддин Хўжанов ички ишлар органлари ходимлари нинг касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини янада ошириш, ходимларнинг маънавий-маърифий билимларини бойитиш ва бу борадаги дунёқарашини кенгайтириш ҳамда Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруғига асосан, Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасининг тарихи музейини ташкил этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ижроси бўйича сўз юритди.
Йиғилишда Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходими вилоят миқёсида ходимлар билан боғлиқ содир бўлган салбий ва фавқулодда ҳолатлар тўғрисида маъруза қилди.
Якунда режиссёр Зилола Жўраева томонидан суратга олинган "АФВ" номли видеофильм шахсий таркиб эътиборига ҳавола этилди.