12 Сентябр 2022 йил 560

Қашқадарё вилояти ИИБда жорий йилнинг 10 сентябрь кунидан 10 октябрь кунига қадар “Касбий тайёргарлик ойлиги” тадбири бошланди

Қашқадарё вилояти ИИБда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 7 сентябр кунидаги “Ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги фармойишига асосан, Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида жорий йилнинг 10 сентябрь кунидан 10 октябрь кунига қадар “Касбий тайёргарлик ойлиги” тадбири бошлангани муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди. 

Унда ИИВ масъул ходими, бошқарма бошлиғининг ўринбосари иштирокида вилоят ИИБ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматларининг  кадрлар билан ишлаш бўйича масъул ходимлари иштирок этган йиғилишда шаҳар-туман ИИБлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари видеоселектор орқали қатнашди. 

Бошқарма бошлиғи ўринбосари, полковник Олимжон Абдуллаев ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ички ишлар вазирлигининг “Ички ишлар органларида хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик машғулотларини ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 17 январдаги 17-сонли буйруғига мувофиқ ички ишлар органлари тизимида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши ҳамда уларнинг касбий тайёргарлик даражасини янада мустаҳкамлаш мақсадида тизимда амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш лозимлигини таъкидлади.

Мувофиқлаштирувчи йиғилишда ИИВ Касбий тайёргарлик бошқармаси бош мутахассиси катта лейтенант Асқар Бойназаров касбий тайёргарлик ойлигида  ходимларнинг интеллектуал билимини ошириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатларни тўғри шарҳлаш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича касбий билим ва кўникмаларини янада ошириш, уларнинг маънавий-маърифий савияси, умумий дунёқараши, ижтимоий-сиёсий онги ҳамда уларда юксак ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбига нисбатан фидоийлик ва садоқат туйғуларини янада юксалтириш эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, ходимларнинг оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва фуқаролар билан мулоқотда қўпол муносабатда бўлишини олдини олиш ҳамда стресс вазиятларда ўзини-ўзи бошқариш ва тезкор қарор қабул қилиш бўйича кўникма ва малакаларини шакллантириш, жанговар ва ўз ихтисослигига оид бошқа вазифаларни бажаришда зарур бўладиган жисмоний сифатларини талаб даражасида сақлаш, янада ривожлантириш ҳамда махсус воситалар, ўқ отар қуроллар ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан моҳирона фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамлашга ҳам эътибор қаратилади.

Text to speech