16 Апрел 2023 йил 289

Қашқадарё вилояти ИИБда ИИВ Академияси раҳбарияти, ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси, Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти, тингловчилар ва уларга бириктирилган мураббийлар ҳамда тингловчиларнинг ота-оналари иштирок этишди. 

Қашқадарё вилояти ИИБда ИИВ Академияси раҳбарияти, ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси, Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти, тингловчилар ва уларга бириктирилган мураббийлар ҳамда тингловчиларнинг ота-оналари иштирок этишди. 

Йиғилишни бошқарма бошлиғи ўринбосари, подполковник Завқиддин Хўжанов очиб, мамлакатимизда Юртбошимиз ташаббуси билан таълимга бўлган эътибор ҳам ошганини, ёшларнинг жисмонан соғлом, маънан етук бўлиб улғайишлари учун юртимизда барча шарт-шароитлар муҳайё қилинганини таъкидлади. 

Тадбирда сўз олган ИИВ Академияси бошлиғи полковник Рустам Хатамов ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлаш масаласига устувор аҳамият қаратилаётгани, тизим учун мутахассис кадрлар тайёрлашни тубдан такомиллаштириш, таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш, ўқув жараёнига замонавий педагогик анъана ва методлар, илғор хорижий тажрибаларни кенг татбиқ этиш, ёш ходимларнинг касбий ҳамда маънавий-ахлоқий фазилатларини юксалтириш, ички ишлар органлари фаолиятидаги мавжуд муаммоларни илмий жиҳатдан ўрганиш орқали жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишнинг самарали механизмларини амалиётга жорий қилиш зарурлигини таъкидлади.

Ички ишлар органлари тизими асосан Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган кадрлар билан тўлдирилади. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридан келиб чиқиб, мазкур ўқув муассасасида кадрларни ўқитиш сифатини оширишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар бошлаб юборилди.

Йиғилишда Академия бошлиғи мавжуд муаммоларга тўхталар экан, замонавий таълим тизимини йўлга қўймай туриб, ҳеч қандай натижага эришиб бўлмаслигини алоҳида таъкидлади. 

– Шиддат билан ривожланаётган ҳозирга даврда кадрлар тайёрлаш масаласига ўзибўларчилик қабилида ёндашиш, ёшлар таълим-тарбиясига лоқайдлик билан қараш, бир сўз билан айтганда, жамиятимизда кечаётган ислоҳотлардан ортда қолишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ, – деди Академия бошлиғи полковник Р.Ҳотамов.

Президентимизнинг 2020 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон Қарори мазмун-моҳияти ҳам иштирокчиларга атрофлича тушунтирилди.

Кўлами кенг йиғилишда ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Темур Байжановлар сўзга чиқиб, ички ишлар органлари ходимлари ва тингловчилари томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, фаолият давомида коррупсион ва фавқулодда ҳолатлар содир этмаслик борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тингловчиларнинг ота-оналари ва уларга бириктирилган мураббийлар сўзга чиқиб, юқорида билдирилган фикр-мулоҳазаларни қўллаб-қуватлашини билдиришди.   

Якунда ўқишда ва амалиёт ўташ жараёнида бошқаларга ўрнак бўлаётган бир гуруҳ курсантларга китоблар жамланмаси топширилди.

Text to speech