Қашқадарё вилояти ИИБда бошқарма бошлиғи Шуҳратжон Сатволдиев фуқароларни қабул қилди
Фуқаролар билан доимий мулоқот, уларни мурожаатларини тинглаб, муамоларига ечим топиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири. Бу борада Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва унинг қўйи тизимлари раҳбарлари томонидан жойларда қатор қабуллар уюштирилмоқда. Қабулларда асосий эътибор “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” бош ғояси асосида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари таъминланишига қаратилмоқда. Жумладан, вилояти ички ишлар бошқармаси Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида бошқарма бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шухратжон Сатволдиев 14 нафар фуқароларнингн мурожаатларини тинглади.
Қабулда мурожаатларнинг асосини ички ишлар органларига ишга кириш, шунингдек, моддий ва маънавий зарарни ундириш, соҳа ходимларига миннатдорчилик ҳамда тергов суриштирув ҳаракатлари билан боғлиқ масалаларни ташкил этди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг 3 мурожаати ижобий ҳал этилди. 3 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунчалар берилиб, ўрганиш учун вақт талаб этадиган 9 та мурожаатлар ижроси назоратга олинди.