15 Июл 2022 йил 263

Қашқадарё вилояти ИИБда бошқарма бошлиғи Шуҳратжон Сатволдиев фуқароларни қабул қилди

Бугун, 15 июль куни Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев қабулга келган фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатларини тинглаб, бирма-бир кўриб чиқди.

 Бунда асосан, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига эътибор қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этадиган муаммолар назоратга олиниб, чора-тадбирлар белгиланди.

Text to speech