13 Апрел 2020 йил 826

Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари оғуфурушларни ўз вақтида қўлга олишди

2020 йил 10 апрель куни Китоб туман ИИБга тушган хабарга кўра, ТИИБ тезкор ходимлари томонидан 2020 йил 09 апрель куни соат 23:30 ларда, Китоб тумани “Янгиобод” МФЙда, Китоб тумани Боғибаланд қишлоғида яшовчи С.Ж. бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли 01 R 602 KA давлат белгили автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автомашина салонида бўлган қишлоқдоши, Қ.А.нинг эгнидаги шимининг ўнг чўнтагидан қоғоз бўлагига ўралган ҳолдаги яшил рангли, ўткир ҳидли қуритилган ўсимлик барглари, шунингдек автомашина орқа ўриндиғидан бир дона “Спички” ёзувли гугурт қутида бўлган яшил рангли, ўткир ҳидли қуритилган ўсимлик барглари мавжудлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. А.Қ.нинг шими чўнтагидан олинган малла рангли қоғоз бўлагига ўралган яшил рангли, қўл билан ушлаб кўрилганда қуруқ ҳолдаги, ўзига хос ҳидли, ўсимлик моддаси таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжудлиги, бу ўсимлик моддаси мариухана гиёҳвандлик моддаси бўлиб, марихуана гиёҳвандлик воситасининг соф оғирлиги 0,6 грамм эканлиги, автомашинанинг чап орқа томони эшиги тагидан олинган бир дона “Спички” ёзувли гугурт қутисига солинган яшил рангли, қўл билан ушлаб кўрилганда қуруқ ҳолдаги, ўзига хос ҳидли, ўсимлик моддаси таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжудлиги, бу ўсимлик моддаси мариухана гиёҳвандлик моддаси бўлиб, марихуана гиёҳвандлик воситасининг соф оғирлиги 2,5 грамм эканлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан А.Қ.га нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан
жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech