9 Январ 2023 йил 232

Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари Амир Темур музейида

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 31 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари ва шаҳар туман ички ишлар бўлимларида  хизмат қилаётган ходимлар Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур музейида бўлишди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, бошқарма Фахрийлар кенгаши аъзолари, Шаҳрисабз шаҳар, Китоб ва Шаҳрисабз, Яккабоғ  туманлари ИИБ ходимлари  буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темурнинг давлат бошқаруви, саркардалик маҳорати ва ҳарбий санъати, доно ва оқил сиёсати, маданият ва маърифат ҳомийси, кучли сиёсати борасидаги билимларини янада бойитиб, музейдаги экспонатлар билан яқиндан танишдилар.

Бир сўз билан айтганда, тадбир иштирокчиларда ўзгача таассурот қолдирди.

Text to speech