18 Май 2021 йил 578

Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари АБУ МУИН НAСAФИЙ зиёратгоҳида бўлишди


Бугун Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари Ислом дунёсида “Ҳақиқат қиличи” рутбаси билан танилган аллома ХI асрда яшаган Абу Муин Нaсaфийнинг Қарши туманидаги Қовчин қишлоғида жойлашган зиёратгоҳда бўлишди.
Aбу Мансур Мотуридия асос солган Мотуридия таълимотининг дунёга ёйилишига катта ҳисса қўшган Абу Муин Насафий бобомиз ақида илмининг буюк намоёндаларидан бири. Абу Муин Насафий ислом дини софлигини сақлаш, ақидапарастликка қарши курашишга қаратилган кўплаб илмий асарлар ёзган.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Абу Муин Насафий мақбарасини обод зиёратгоҳга айлантириш, зиёратчиларга зарур шароитлар яратиш, бу масканда кутубхона ташкил этиш, буюк олим асарларини таржима қилиб, халқимизга етказиш бўйича тавсиялар берган эди.
Шунга мувофиқ ўтган даврда бу ерда катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Мазкур зиёратгоҳда Қуръони каримнинг асл қўлёзма нусхаси мавжуд бўлиб, бу китоб қадимги Самарқанд қоғозига битилган, хаттотлик элементлари билан безатилган.
Бундай тадбирлар ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг маънавий-маърифий билимларини бойитиш билан бирга аждодлар меросига ҳурмат ва халқ манфаатларига хизмат қилиш шарафли ва муқаддас бурч эканини улар онгига сингдиришда муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу зиёратгоҳ фиқҳ илми тарафдорлари ва ёшлар учун илм-маърифат ва зиё масканларидан бири бўлиб, Ислом олами учун ноёб хазинадир.

Text to speech