30 Май 2020 йил 683

Қашқадарё вилояти ИИБ тезкор ходимлари оғуфурушларни ўз вақтида қўлга олишди

Қарши шаҳар 3-сонли ИИБга 2020 йил 28 май куни тушган хабарга кўра, шу куни соат 15:25 ларда вилоят ИИБ, Қарши шаҳар ИИО ФМБ тезкор ходимлари ва  Қарши шаҳар 3-сонли ИИБ ходимлари томонидан Қарши шаҳар “Отчопар” МФЙда яшовчи Ж.М.нинг яшаш уйи ҳовлисидаги томорқаси кўздан кечирилганида, томорқасидаги тут дарахти ёнига экилган гуллар орасидаги 50х50 см жойдан бир туп, сув насоси яқинидаги 50х50 см жойдан бир туп, сув ховузи ёнидаги 50х50 см жойдан бир туп яшил рангли ўткир хидли ўсимликлар экиб парваришлаб келинаётганлиги, шунингдек, анор дарахти ёнидаги 50х50 см жойда экиб парваришланаётган бир туп яшил рангли ўткир хидли ўсимлик эса ИИБ ходимлари келган вақтида хонадон эгалари томонидан яшириш мақсадида тагидан юлиб олиниб қўшни ховли томорқа худудига девордан отиб юборилганлиги, бундан ташқари хожатхона олдидаги қўл ювиш ускунаси қопқоғи устига қуритиш учун қўйилган нам ҳолатдаги яшил рангли ўткир хидли ўсимлик барглари турганлиги ҳолати аниқланиб, ҳолислар иштирокида жами 4 туп яшил рангли ўткир хидли ўсимликлар ва ушбу ўсимлик барглари хужжатлаштириб олинган. М.Ж.нинг яшаш ховлисидан олинган
4 туп яшил рангли ўсимлик таркибида гиёхванд модда тетрогидроканнабинол  гиёхванд моддаси бор бўлган КАННАБИС ўсимлиги эканлиги, унинг жами соф оғирлиги 236 граммни ташкил этишлиги кўрсатилганлиги хамда қўл ювиш ускунаси қопқоғи устига қуритиш учун қўйилган нам холатдаги ўткир хидли ўсимлик барглари таркибида тетрогидроканнабинол гиёхванд моддаси бор бўлган КАННАБИС ўсимлиги эканлиги, унинг жами соф оғирлиги
8,7 граммни ташкил этишлиги кўрсатилган. Мазкур холат юзасидан Қарши шаҳар 3-сонли ИИБ ТБ томонидан М.Ж.га нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech