20 Май 2022 йил 342

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ веиҳёкм ва Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ ВЕБИГ инспектор-психологлари рейд тадбирларини мунтазам ўтказишмоқда

     Вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕИҲЁКМ ва Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ ВЕБИГ инспектор-психологлари билан ҳамкорликда вояга етмаганлар назоратсизлиги ва жиноят содир этишини олдини олиш мақсадида тунги рейд тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.
      Рейд давомида шаҳар марказидаги интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган “Пандора” компюьтер залида клубнинг масъул шахслари томонидан вояга етмаган шахснинг тунги вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз бўлишига йўл қўйгани ҳолати аниқланди.
     Шунингдек “Осиё” кафесида ўтказилган рейд давомида кўнгил очиш жойларида назоратсиз юрган вояга етмаганлар борлиги аниқланди.
Ўтказилган рейд давомида жами 9 нафар тунги вақтларда кўнгил очиш жойларида ота-онасининг назоратисиз юрган вояга етмаганлар аниқланиб, она-оналарига топширилиб, уларга ота-онанинг фарзанди олдидаги мажбуриятлари тушунтирилди.
     Болаларнинг юриш туриши, ерга қараб турган маюс юзига қараб наҳотки, ота-оналари фарзандларига шунчалик бемеҳр ва беэътибор бўлса. Қолаверса бўйи етган ёшгина қизи тунда ўйдан чиқиб кетишини ота-она билмаслиги мумкин эмас. Ҳали вояга етмаган ўсмир қизини уйдан чиқариб юборган ота-онага қандай манфаат бор?! Ахир қиз бола ота-онанинг ор-номусику.

Text to speech