Қашқадарё вилояти ИИБ ЖТСБ ППХБ масъул ходимлари томонидан Қарши шаҳридаги 44-сонли умумий-ўрта таълим мактабида "ТИҒ" профилактик тадбири доирасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, содир этилаётган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида ички ишлар органлари ходимлари қатор профилактик тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Жиноятчилик жўғрофиясидан келиб чиқиб, соҳа вакиллари одамлар гавжум бўладиган бозор ва савдо марказлари, автотураргоҳлар, темир йўл ва автошоҳбекатлар, умумий-ўрта таълим мактаблари ва бошқа жамоат жойларида мунтазам кузатув назорат ишларини амалга оширмоқда. “Тиғ” профилактик тадбирининг мақсад ва моҳияти ҳам жиноятларни эрта аниқлаб олдини олишга қаратилган. Тадбирда жамоат жойларида, таълим муассасаларида совуқ қуролдан ёки ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган бошқа буюмлардан фойдаланган ҳолда жиноятлар содир этилишига йўл қўймаслик, содир этилганларини “иссиқ издан” фош этиш ташландиқ жойларда бемақсад юрган шахсларни аниқлашга эътибор қаратилмоқда. Ушбу жараёнда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартишлар ҳам тарғибот қилинмоқда. Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш:
Совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳолларда, жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юриш, —
Базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Совуқ қуролни ва совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан ов қилишда, касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда, жамоат жойларида олиб юриш, худди шунингдек ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида олиб юриш, —
Ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.