14 Октябр 2021 йил 725

Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди

Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида жорий йилнинг тўққиз ойи давомида жойлардаги тергов бўлинмалари фаолияти муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Х.Н.Aтаназаров очиб, ходимларнинг иш фаолияти, кунлик идоравий ва процессуал назоратни кучайтириш ҳамда Республика ҳудудида тергов ходимлари томонидан содир этилаётган қонунбузилиши ҳолатларидан тўғри хулоса чиқариб олиш, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, тамагирлик қилмаслик, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, улар билан ноқонуний мулоқотларга киришмаслик, тергов давомида ҳалоллик, қонунийлик, холислик, адолат ва инсонийлик тамойилларига асосланиб иш юритиш лозимлигини қайд этди.
Кўлами кенг йиғилишда Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник A.О.Эргашов бошқарма ва унинг шаҳар-туманлари бўлим ва бўлинмалари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширган ишлари, фаолиятда эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган хато ва камчиликлардан тегишли хулоса чиқариб олган ҳолда ишни ташкил этишлари, жиноятларни тез ва тўла очиш, қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш, ҳар бир жиноят содир этган шахсга нисбатан жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш, жиноят ишларини процессуал қонун асосида ҳар томонлама тўлиқ сифатли тергов қилиш, жиноятнинг сабаблари, унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган чораларни кўриш тергов идораларининг асосий вазифаси бўлишини таъкидлаб ўтди.
Йиғилиш давомида ҳисобот давридаги хизмат фаолияти давомида жиноят ишларининг терговини сифатли ўтказилишини таъминлаган, юқори натижаларга эришиб, хизматдошлари учун ўрнак бўлган 4 нафар терговчи ва суриштирувчиларга ҳамда уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар ва эсдалик совғалар топширилди. Йиғилиш давомида хато ва камчиликларга йўл қўйиб келган 2 нафар тергов идораси ходимига "Ҳайфсан" интизомий жазоси эълон қилинди ҳамда бир нафар тергов бўлими бошлиғи қониқарсиз хизматлари туфайли лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, бошқарма ва унинг шаҳар-туманлардаги тергов идоралари ходимларига 8 дона принтер, 4 дона кондиционер, 1 дона телевизор, 2 дона 3 ўриндиқли стул, канцелярия маҳсулотлари ва бошқа иш анжомлари тарқатилди.

Text to speech