18 Октябр 2022 йил 274

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Олимжон Абдуллаев Ғузор туман ИИБда ҳисобот йиғилиши ўтказди  

 

Ғузор туман ИИБда жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, шахсий таркиби ўртасида хизмат, ижрочилик интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда маънавий-маърифий, касбий тайёргарлик йўналишида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусидаги вазифалар таҳлилига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тезкор йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, полковник Олимжон Абдуллаев сўзга чиқиб, туман ҳудудида тезкор вазиятни яхшилаш, сиёсий-ижтимоий вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг қамровли тезкор қидирув ва профилактик тадбирлари натижасида умумий жиноятлар камайгани қайд этилди. Шундай бўлса-да, айрим турдаги олди олиниши мумкин бўлган ва ташаббус билан аниқланадиган жиноятлар кам фош этилгани танқид остига олинди.

Айрим профилактика инспекторлари ўз ишига масъулиятсизларча ёндошганлиги оқибатида хизмат ҳудудларида олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар ошиб кетиб, “Қизил” тоифага ўтиб қолгани, қолаверса муқаддам судланганлар ва назорат остидаги шахслар билан профилактик ишлар қониқарсиз аҳволда эканлиги айтиб ўтилди.   

  Кўлами кенг йиғилишда жиноятларни олдини олиш билан бирга соҳавий хизматлар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш, фаолият давомида ички ишлар органлари ходимлари хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиши, хизмат вақтида ва хизмат кийимида спиртли истеъмол қилган ходимлар ички ишлар органларидан бўшатишгача интизомий жазо чораси қўлланиши, ҳар бир ходим ўз устида мукаммал ишлаб, амалдаги буйруқлар ва қонунларни пухта ўрганиши, тамагирлик, порахўрлик каби салбий иллатларга йўл қўймасликлари тўғрисида расман огоҳлантирилди.

Таҳлилий йиғилишда хизмат вазифасига совуққонлик билан ёндошган айрим ходимлар қаттиқ огоҳлантирилиб, кун тартибидаги массалалр юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Text to speech