18 Октябр 2022 йил 249

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Исроил Химматов Чироқчи Яккабоғ ва Қамаши туман ИИБларида ҳисобот йиғилиши ўтказди

 

Ҳар уччала туманда ўтказилган таҳлилий ва танқидий йиғилишларда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари  жорий йилнинг тўққиз ойи давомида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, рўй берганларини фош этиш  борасида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликларни атрофлича  таҳлил этди.

Ҳисобот йиғилишида айрим турдаги жиноятлар ошгани танқид қилинди. Айримлари эса ички ишлар органлари ходимларининг ҳамкор ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан амалга оширган тадбирлари туфайли камайгани қайд этилди.

Кўлами кенг йиғилишда туманлардаги “қизил” тоифали маҳалларда профилактик ишларни кучайтириш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олишга масъул ходимлар қаттиқ огоҳлантирилиб, унинг олдига аниқ вазифалар қўйилди.

Якунда кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилиниб, раҳбарлар масъулияти оширилди.

Text to speech