18 Октябр 2022 йил 590

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходимлари томонидан тўққиз ойда жиноятларни олдини олиш борасида амалга оширган ишлари таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди


Бошқарма бошлиғи ўз сўзида ўтган даврда Шаҳрисабз шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ излар”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларни атрофлича таҳлил этди. Жумладан, қотиллик, талончилик, тан жароҳати ва транспорт воситасини олиб қочиш, одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари, вояга етмаганлар ва аёллар томонидан содир этилган жиноятлар ошгани танқид остига олинди.
Жиноятларни фош этишда тезкор ва соҳавий хизматлар ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини янада кучайтириш лозимлиги иштирокчиларга уқтирилди.
Шаҳарнинг қизил тоифага кирувчи маҳаллаларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш борасида сусткашликка йўл қўйгани учун бир гуруҳ масъул ходимлар огоҳлантирилиб, бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш борасида тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари вазифадор этилиб, масъулияти оширилди.
Кенгайтирилган йиғилишда йўл қўйилган камчиликлар ошкора муҳокама этилиб, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Text to speech