18 Март 2023 йил 251

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.  

 

Халқимизда “устоз отангдек улуғ” деган нақл бор. Ҳар бир шахснинг камол топиб, жамиятда ўз ўрнига эга бўлишида ота-онадан кўра, албатта, устознинг алоҳида ўрни бор. Ўргатган билим ва тажрибасини пухта ўзлаштириб, соҳада ўзига хос тажриба мактаби яратган шогирднинг бахту камоли устознинг, ота-онанинг, жамиятнинг ютуғи.

Ана шу анъаналарга содиқ қолган ҳолда бугун Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч!” шиори асосида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, вилоят Нуронийлар кенгаши, бошқарма ва туманлар фахрийлар кенгашлари аъзолари, ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган ходимлар ва ёшлар иштирок этган тадбирда сўз олган фахрийлар ҳар бир ички ишлар органлари ходими Ватанга, юртга муҳаббат, касбга  садоқат ила  сабот ва садоқат билан хизмат қилиб, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларга қарши курашиш ва олдини олишда катта авлод вакилларининг беминнат панд ва насиҳатларига амал қилса, эл назарига тушишини таъкидлашди.

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ўрта авлод вакиллари ўз сўзида ёшларни турли ахборот хуружларидан ҳимоялаш, уларни Ватанпарвар, маънавий- маърифий билимли, касбга садоқатли, хизмат интизомига оғишмай риоя этиш руҳида тарбиялаш, касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш, тамагирлик ва коррупсия ҳолатларига муросасиз руҳда тарбиялаш бугунги кун талаби эканлигини, бу борада амалга оширилаётган тадбирларни янада кучайтириш, шахсий таркибнинг фуқаролар билан хушмуомалада бўлиши хусусида ҳам таклиф ва тавсиялар  берди.

Тадбирда сўз олган Қарши туман ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор лавозимида бошладим.

Уч авлод учрашувида сўз олган ёшлар олийгоҳда олган назарий билимларини амалиётда қўллашда кўп йиллар ички ишлар органларида хизмат қилган ходимлар ва бугунги кунда фахрийлик гаштини сураётган фахрийлар ўгитига амал қилиб, уларнинг хизмат ва ҳаёт тажрибасига асосланган фикр-мулоҳазалари асосида хизматни ташкил этиб, келаётганини билдиришди. Бу борада Уч авлод учрашуви тадбирлари, устоз-шогирд анаъаналари ёшларга беғараз ва беминнат кўмакчи эканлигини билдиришди. 

Уларнинг хизмат йиллари ҳақидаги суҳбатларида яратилган шарт-шароитларни ҳозиргиси билан солиштириб, биз ёшларга яратилаётган шароитлар, берилаётган моддий ва маънавий имкониятлар, техникалар, бундан ташқари  ёшларга алоҳида эътибор қаратилаётганини эътироф этиш ўринли.

Кўлами кенг учрашувдан сўнг ички ишлар органлари фахрийлари, ходимлари ва ёшлар, таълим муассасалари курсантлари Қарши туманидаги Абу Мўин Насафий мажмуасида бўлиб, буюк уламонинг Ислом дини тараққиётига қўшга ҳиссаси ва асарлари билан яқиндан танишдилар.

Кўлами кенг тадбир ёшларда ўзгача тассурот қолдирди.

Text to speech