Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида...
Пробация бўлими ва унинг жойлардаги бўлинмалари вакиллари иштирокида жорий йилнинг ўтган беш ойида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган “Текширмасанг, билмайсан” шиори асосида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ИИВ Пробация ва ЖИЭББ пробация хизмати раҳбарияти, бошқарма Пробация бўлими ва унинг шаҳар туман бўлинмалари ҳамда гуруҳлари инспекторлари иштирок этишди.
Бугун Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси пробация бўлими ва унинг жойлардаги бўлинмалари ҳисобида тўрт минг нафардан ортиқ шахслар назоратда туради. Бу тоифа шахсларни тарбиялаш, иш билан таъминлаш, улар томонидан оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил этилди. Назоратда турган шахслар билан мунтазам профилактик ишлар олиб борилишига қарамасдан қайта жиноят содир этиш ҳолатлари учраётгани танқид қилинди. Булар ахлоқ тузатиш иши ва озодликдан чеклаш жазоси тайинланган шахслар томонидан содир этилгани айтиб ўтилди.
Йилнинг ўтган даврида назоратдаги шахслар орасида берилган имкониятдан фойдаланиб, тузалиш йўлига ўтиш ўрнига жазо ўташдан бўйин товлагани учун 58 нафарининг жазоси суд ҳукми билан оғирроғига алмаштирилди. Шундан бошқарма Пробация бўлимида назоратда туриб, амалдаги қонун талабларини бузган 34 нафар назоратдаги шахсларнинг жазо тури жиноят ишлари бўйича суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этишга алмаштирилди.
Йиғилишда ИИВ ЖИЭББ ҳузуридаги Пробация хизмати бошлиғи полковник М.Исмоилов иштирок этди.