17 Март 2021 йил 748

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси “Тозалаш-антитеррор” тезкор-профилактик тадбирлар доирасида

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси “Тозалаш-антитеррор” тезкор-профилактик тадбирлар доирасида, вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ҳамкор идоралар масъул ходимлари билан ҳамкорликда 2021 йилнинг 16 март куни Қашқадарё вилояти Китоб тумани Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Qarshi Conch Cement IP OOO» хорижий корхонасида вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи Хитой Ҳалқ Республикаси фуқароларини республикамизда яшаш ва бўлиш қоидаларига риоя этишлари, бўлиш муддати тугаганидан сўнг республика ҳудудидан чиқиб кетишлари ва бошқа ҳолатлар ўрганилди.
Ўрганиш давомида, “Qarshi Conch Cement IP OOO” хорижий корхонасида ҳозирги кунда 180 нафардан ортиқ хорижий мутахассислар, яъни хорижий ишчилар шу корхонанинг ишчилар ётоқхонасида вақтинча рўйхатдан ўтган ҳолда меҳнат фаолияти билан шуғулланмоқда. Шунингдек, мазкур хорижий корхонани қурилиш ишлари давом этаётганлиги, қурилишда “МСС-17 Tashkent Group”, “Sinoma Handan” ва “Teng Xing Construction” масъулияти чекланган жамиятларининг хорижий мутахассис ва ишчилари меҳнат фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, 2021 йил 16 март куни ўтказилган тадбир давомида Китоб тумани Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Qarshi Conch Cement IP OOO” хорижий корхонаси қурилишида иштирок этаётган “Teng Xing Construction” масъулияти чекланган жамиятининг таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жорий йилнинг 6 март куни кириб келган 20 нафар Хитой Халқ Республикаси фуқаролари 09.03.2021 йилдан 15.03.2021 йилга қадар “Qarshi Conch Cement IP OOO” хорижий корхонасининг Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ишчилар ётоқхонасига вақтинча рўйхатдан ўтмасдан яшаб келаётганлиги аниқланди. Шу сабабли, мазкур қоидабузар хорижий фуқароларга нисбатан 2021 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 225-моддаси 1-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида жарима жазоси қўлланилди.
Бундан ташқари, “Qarshi Conch Cement IP OOO” хорижий корхонаси қурилишида иштирок этаётган “Teng Xing Construction” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Хитой Халқ Республикасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 2021 йил 6 март куни келган 20 нафар хорижий мутахассис ва ишчиларни 09.03.2021 йилдан 15.03.2021 йилга қадар “Qarshi Conch Cement IP OOO” хорижий корхонасининг Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ишчилар ётоқхонасига вақтинча рўйхатдан ўтишига доир чора-тадбирлар кўрмаганлиги учун 2021 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 225-моддаси 4-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари (4 млн 490 минг сўм) миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Text to speech