10 Август 2021 йил 456

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ОИВ инфекцияси юқиши ва уни олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Инсонда ОИВ - орттирилган имунодефицит вируси. У инсон иммун тизимини зарарлаб, бошқа юқумли касалликларни ҳам чақиради. Одамда орттирилган имунодефицит вируси узоқ давом этувчи сурункали юқумли инфекциялар қаторига кирадиган антропоноз касалликдир.
Қашқадарё вилоятида бу касалликларни олдини олиш ва профилактика қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари, вилоят Орттирилган иммунитет танқислиги синдромига қарши кураш маркази мутахассис-шифокорлари ўзаро ҳамкорликда Қарши шаҳридаги бир марталик иш билан таъминлаш бюроси тасарруфидаги мавсумий ишчилар билан профилактик тадбир уюштирилди.
Унда 30 нафардан ортиқ фуқаролар жалб этилиб, улар билан инсонда орттирилган имунодефицит вирусининг юқиш йўллари ва эҳтимоли хусусида иштирокчиларга атрофлича тушунчалар берилди. Улардан профилкатик текширув учун қон намуналари олинди. Текширув натижалари ижобий чиққач, иштирокчиларга инсон организмида иммун танқислигини келтириб чиқарадиган бу касаллик белгилари намоён бўлмаслиги, зарарланган шахс вирус ташувчи ҳисобланиб, кейинчалик орттирилган иммунитет танқислиги синдроми юзага келиши тушунтирилди. Вирус юқиши одамнинг жинси ва ёшидан қатъий назар, бир хил. Иммунтанқислик вирусини юқтириб олган шахслар инфекциянинг манбаи ҳисобланади. Натижада бемор оиласи ёки бошқалар билан пала партиш жинсий ҳаёт кечириш орқали бошқаларга ҳам касаллик юқтириши мумкин. Касалликни бошқаларга юқишини олдини олиш ва профилактикаси борасида Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми маркази мутахассис шифокорлари иштирокчиларга тегишли тушунча ва кўникма, тавсия ва таклифларини беришди.
Бу касалликка асосан узоқ муддат меҳнат миграциясида бўлиб, соғлом турмуш тарзига амал қилмай қайтиб келганлар сабабчи бўлиши мумкин. Шунинг учун меҳнат мигрант¬лари орттирилган имунодефицит вируси бўйича тиббий кўрикдан ўтишлари лозим. Тиббий кўрик даврида касалликлар аниқланса, уларни ўз вақтида даволаш чоралари кўрилади. Бу касалликка чалинган фуқаролар бепул дори-дармон билан тўлиқ таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддасида “Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш” яъни била туриб, бошқа шахсни таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Била туриб, бошқа шахсни ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириш хавфи остида қолдириш ёки унга ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириш —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шахснинг касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида бошқа шахсга ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириши —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Text to speech