Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида “Тил миллат бойлиги” мавзусида “Маърифат дарси” бўлиб ўтди
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида “Тил миллат бойлиги” мавзусида “Маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда бошқарма раҳбарияти, таркибий бўлимлари ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда тил миллатимиз фахри, жамиятимиз кўзгуси қалб ойнаси ҳам эканлиги, она тилимизга доимо эътиборли бўлиб, унинг жамиятимиздаги мавқеини юксалтиришга ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши лозимлиги таъкидланди.
Зеро, тил бор экан, миллат барҳаёт. Тил бор экан, юртнинг истиқболи нурли ва чароғон бўлади. Бинобарин, миллатимизнинг бебаҳо бойлиги, ҳурлигимиз тимсолларидан бири бўлган давлат тилини бузиб қўллашга, ундаги иборалар маъносини англамасдан нотўғри ишлатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Ҳар бир вазирлик ва идорада давлат тилида иш юритишда эътиборли бўлиш, ички ишлар органлари тизимида ҳамон бошлиқни «ўртоқ начальник», ЙПХ инспекторини «командир», «хўп бўлади»ни «ест» тарзида ишлатмасдан она тилида мулоқот қилиш лозим.
Ўзбек тили жаҳондаги энг бой ва чуқур тарихий илдизларга эга бўлган тиллардан биридир. Она тилимиз булоқдек тоза ва мусаффо, истеъмолга доим яроқли бўлиши шарт. Демак, ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз лозим. Бу барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.