30 Ноябр 2022 йил 224

Қашқадарё вилояти  Ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят Бандлик бош бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Унда Қашқадарё вилоят ИИБ раҳбарияти ва вилоят бандлик бош бошқармаси ҳамда Қарши шаҳар Ишга мархамат МОНО маркази ходимлари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидаларига таянган ҳолда ички ишлар органлари тизимида бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса, ёшларни ишга жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муҳофазасини кучайтириш мақсадида имзоланган меморандумда бир қатор ижобий мақсадлар кўзланган. Жумладан, Меморандумнинг мақсади икки томонлама муносабатларнинг истиқболларини белгилаш, ўзаро қизиқиш уйғотадиган масалаларни келишган ҳолда амалга ошириш, ўзларининг ваколатлари доирасида манфаатли муносабатларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш йўлида ҳамкорликни ташкил этишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари, ишчи ва хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган турмуш ўртоқлари ва 18 ёшга етган фарзандларини касбга йўналтириш, касбий қизиқиши ва лаёқатини инобатга олган ҳолда бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида ходимлар, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзоларини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги “Ишга марҳамат” мономарказларда, касб-ҳунарга ўқитиш маркази, профессионал таълим муассасаларида ва уста-шогирд усулида ўқитишни ташкил этилади.

Томонлар манфаатларидан келиб чиқиб, ўзаро розилик асосида бошқа йўналишларда ҳам ҳамкорликни амалга ошириши мумкин.

Text to speech