Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Республика “ПСИХОЛОГИК МAРКAЗ” Қашқадарё вилоят бўлими ўртасида ўрнатиладиган ҳамкорлик тўғрисидаги МЕМОРAНДУМ имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 02 апрель куни ПҚ 5050-сонли “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” тасдиқланди. Концепцияга кўра, ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!" концептуал ғояси асосида ташкил этилиши, ходимларнинг онгу тафаккурига Ватан ва халқ манфаатларига хизмат қилиш шарафли ва муқаддас бурч эканлигини англаш, давлатимиз ва ички ишлар органларининг тимсоллари билан фахрланиб, қасамёдига содиқ бўлиш ҳамда касбий бурчини бажаришда қонунийликка қатъий риоя этиш туйғусини чуқур сингдириш орқали халқнинг уларга бўлган ишончи ва ҳурмат ҳиссини юксалтириш концепциянинг асосий мақсади ва вазифаларидан бири сифатида белгиланган.
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида ўтган даврда мазкур йўналишда бир қанча тадбирлар ўтказилиб, мазкур тадбирларда юқорида номлари келтириб ўтилган вазирлик ва қўмиталарнинг вилоятимиздаги бўлимлари билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилинмоқда. Бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида бугун вилоят ИИБда Республика психология маркази Қашқадарё вилояти бўлими ўртасида меморандум имзоланди.
Бугун имзоланган меморандум Юқорида номлари тилга олинган, ҳамкорлик фаолият тўғрисидаги ушбу меморандум томонлари ўз кучларини жипслаштириш йўли билан ушбу Келишувда кўзда тутилган йўналишларда умумий мақсадларга еришиш учун биргаликда ҳаракат қилиш мажбуриятини оладилар.