10 Сентябр 2021 йил 342

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Сатволдиев вилоят ИИБда фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди

 

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари  полковник Шуҳратжон Сатволдиев бошқарма Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида воҳанинг шаҳар ва туманларидан мурожаат билан келган фуқароларни қабул қилди.

Қабулда бўлган фуқароларнинг содир этилган қонунбузарлик ва жиноят ишлари бўйича суриштирув ва дастлабки тергов жараёни ва профилактика хизматининг ҳуқуқбузарлик бўйича олиб бораётган суриштирув ишларидан норозилиги, ички ишлар органларига ишга кириш билан боғлиқ 8 та мурожаати тингланди. Ҳар бир мурожаатни белгиланган тартибда ўрганиб, белгиланган муддатларда ҳал қилиш бўйича бошқарма соҳавий хизматлар раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Text to speech