20 Март 2023 йил 278

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Сатволдиев Шуҳратжон Ҳошимовичнинг "21 март – Наврўз умумхалқ байрами" муносабати билан байрам табриги

Ҳурматли Ички ишлар органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилар, таълим муассасалари ўқитувчилари, ўқувчилари, фахрийлар ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари!

Сизларни 21 март – Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан самимий муборакбод этаман!

Неча минг йиллардан буён ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган, халқимизнинг миллий қадриятлари ўлароқ улуғланиб, қадрланиб келаётган қадимий ва ҳамиша навқирон Наврўз айёми - янгиланиш, яшариш ва поклик рамзи бўлиб, миллатимизга хос меҳр-оқибат, меҳмондўстлик ва мурувват каби олиймақом хислатларни мужассам этгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев “Наврўз – инсон ва табиатни асраб-авайлашга, тинчлик, дўсту биродарлик ва ҳамкорлик каби умумбашарий қадриятларни эъзозлашга чорлайдиган улуғ байрамдир”, дея эътироф этганлар.

Бу улуғ айём умуминсоний ғоялари билан инсоният ҳаётидан муносиб ўрин эгаллаган. Наврўз - бу тинчлик, тотувлик, фаровонлик байрами. Миллати, динидан қатъий назар, шу юртда яшаётган барча миллатлар, элатлар учун бирдек севимли айём. Кекса-ю ёш учун бирдек азиз шодиёна!

Сизларнинг элу юрт осойишталиги ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлидаги ҳам машаққатли, ҳам шарафли хизматингизда улкан зафарлар ёр бўлишини тилайман!

Юртимизга кириб келган Наврўз - хонадонларимизга қувонч, кўнгилларга  саодат олиб келсин! Барчангизга мустаҳкам соғлик, узоқ ва мазмунли умр, дастурхонингизга файзу барака тилайман.

Text to speech