Қашқадарё вилояти ҳудудида “online” тартибида ишловчи радар ишламоқда. Ҳурматли ҳайдовчилар тезликни меъёридан оширманг!
Қашқадарё вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан 2020 йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида 238.273 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жами 50 602 631 501 сўмлик жарималар белгиланган, шундан расмийлаштирилган 190.462 та маъмурий баённомалардан, 40.627.694.560 сўмлик жарималар ундирилган. 15.456 та маъмурий баённомалардан 4.346.085.161 сўмлик жарималар ундирилиш арафасида бўлиб, 32.370 та маъмурий баённомалардан 4.983.733.736 сўмлик жарималарни ундириш учун мажбурий ижро бюросига юборилган.
Вилоят ҳудудида “online” тартибида ишловчи махсус автоматлаштирилган фоторадар орқали жами аниқланган 43.363 та ҳолатда 20.787.502.500 сўмлик жарималар аниқланган бўлиб, шундан 23.029 та 10.531.844.000 сўмлик (50 %) белгиланган жарималар ундирилган. Ҳозирча ундирилмасдан қолган 19.997 та ҳолат бўйича 10.080.938.000 сўмлик белгиланган жарималарни ундириш бўйича “auto-con” номли махсус автоматлаштирилган махсус техник воситалар орқали қарздорликлар аниқланиб, жойида ундириш ишлари йўлга қўйилган.