7 Июн 2021 йил 711

Қашқадарё вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси томонидан аниқланган истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари йўқ қилинмоқда

 

   Қашқадарё вилояти ИИБ Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари соҳавий хизматлар ва ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда, фуқаролар томонидан 6 та ҳолатда жами 1905 кг ветеринария лаборатория экспертиза хулосасига асосан истеъмол учун яроқсиз деб топилган гўшт ва гўшт маҳсулотларини вилоятимиз ва Республикамизнинг истеъмол бозорларига чиқишини олди олиниб, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармачсининг масъул ходимлари иштирокида тегишли тартибда ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

  Бундан ташқари, 5 ой давомида ветеринария-санитария тартиб қоидаларини бузган 327 нафар фуқарога нисбатан ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тегишли тартибда баённома расмийлаштирилиб, 15.888.500 сўм миқдорда жарима қўлланилди.

         Карантин тадбирларини таъмилаш бўлинмаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Text to speech