3 Феврал 2023 йил 248

Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Жасурбек Атаев Касби туман ИИБда сарҳисоб йиғилиши ўтказди

Касби туман ИИБда Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Жасурбек Атаев иштирокида ўтган йилда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ излар”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ҳисобот йиғилишида туманда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш ва рўй берганларини фош этиш, қонунбузарликларга барҳам бериш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда туман ИИБ тезкор ва соҳавий хизматлар ходимлари амалга оширган ишлар атрофлича танқидий-таҳлил қилди.

Кенг кўламли йиғилишда туманда жинояларни олдини олиш ва рўй берганларини фош этиш борасида тегишли тавсия ва топшириқлар берилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди. Тадбирда Президентимизнинг 2023 йил 20 январь кунидаги ПҚ-10-сон Қарори борасида ҳам иштирокчиларга тегишли тушунчалар берилди.

Text to speech