5 Май 2023 йил 285

Бошқарма бошлиғининг навбатдаги қабули

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва унинг қўйи тизимлари раҳбарлари томонидан жойларда фуқаролар билан доимий мулоқот қилиш, уларни мурожаатларини тинглаб, муамоларига ечим топиш борасида бир қатор сайёр қабуллар уюштирилмоқда. Қабулларда асосий эътибор “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси асосида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари таъминланишига қаратилмоқда. Жумладан, бугун  бошқарма Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шухратжон Сатволдиев турли масалалардаги  мурожаатлар билан келган фуқароларни қабул қилди.

Қабулда мурожаатлар асосан ички ишлар органларига ишга кириш, тергов суриштирув ҳаракатлари билан боғлиқ, шунингдек, хизмат жойини уйига яқин жойга ўзгартириш, ижтимоий ҳимоя масалаларидан иборат бўлди.

Сайёр қабулда айрим мурожаатлар бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, ўрганиш учун вақт талаб этадиган муаммолар ижроси назоратга олинди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech