21 Январ 2021 йил 446

Қашқадарё академик лицейида “Асл хазина” мусиқали камедияси асари намойиш этилди

Мамлакатимизда ҳар томонлама етук, билимли, маънавий ва жисмоний баркамол ёшларни тарбиялаш давлат сиёсатининг энг устивор йўналишларидан биридир. Давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий –маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурган 5 муҳим ташаббус келажагимиз ворислари бўлган ёш авлодга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, турли соҳадаги истеъдодларни юзага чиқаришга хизмат қилади. Бу борада кенг жамоатчилик, таълим муассасалари ва маданият масканларининг ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Ички ишлар вазрлигининг Қашқадарё академик лицейида ҳам ўқувчиларни маданият ва санъатга ошно қилиш, уларни юксак инсоний хислатлар руҳида тарбиялаш мақсадида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш яхши анъанага айланиб қолган. Жумладан 2021 йил 20 январь куни академик лицейга Қарши шаҳридаги Мулла Туйчи Тошмухаммедов номидаги мусиқали драма театрининг актёрлари ташриф буюришди. Севимли санъаткорлар билан бўлган учрашув ҳамда улар ижросида намойиш этилган Ш.Махкамовнинг “Асл хазина” мусиқали камедия асари академик лицей ўқувчиларида катта таассурот қолдирди.

Text to speech