Қарши шаҳрида 70 000 000 сўм пулни ўғирлик йўли билан қўлга киритган шахс қўлга олинди
Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБга 2021 йил 03 сентябрь куни тушган хабарга кўра, шу куни соат 13:00ларда номаълум шахс Қарши шаҳар “Маҳаллот” МФЙ ҳудудидаги “Маҳаллот” жомеъ масжидига намоз ўқиш учун келган, Қарши шаҳар “Комилон” МФЙда яшовчи Элбекнинг “Нексия-3” русумли автомашинаси салонидан 70 000 000 сўм пулни ўғирлик йўли билан қўлга киритгани маълум қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида мазкур ўғирлик жиноятини Қарши шаҳар “Комилон” МФЙда яшовчи муқаддам судланган Хикматилло содир этганлиги аниқланиб, ундан ашёвий далил тариқасида 67.300.00 сўм пуллар ҳужжатлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ТБ томонидан Хикматиллога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.