Қарши туманида 2-сектордаги жами 16 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари ва фаол тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди
Қашқадарё вилояти прокуратураси органлари томонидан “долзарб 30 кунлик” ойлиги дорасида вертикал бошқарув асосида прокурорлар секторларида ишларни янада жадаллаштириш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
Хусусан, вилоят прокурори Эркабай Таджиев томонидан Қарши туманида 2-сектордаги жами 16 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари ва фаол тадбиркорлар билан учрашув ўтказилиб, масъулларнинг ҳисоботлари, таклифлари эшитилиб, жойларда ишларни самарали ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг, узоқ вақтдан бўён фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида, туманнинг “Талликурон” маҳалласи ҳудудидаги 1 км. ички йўлга қум шағал тўкилиб, кўча атрофи ободонлаштирилди.
Шунингдек, Қарши шаҳар прокуратураси томонидан 2-секторга қарашли “Шодлик” маҳалласи ҳудудида яроқсиз ҳолатга келиб қолган ичимлик сув қувури алмаштирилди, трансформатор ва электр тармоқлари янгиланди.
Шу каби, Касби тумани прокуратураси томонидан “Хўжакасби” маҳалласида аҳоли эҳтиёжлари учун 500 метр газ тармоғи тортилиб, 22 та хонадон табиий газ таъминотига уланишда амалий ёрдам берилди.
Бу каби ижобий тадбирлар вилоятнинг бошқа туман (шаҳар) прокурорларининг секторларда ҳам ўтказиб келинмоқда.