5 Май 2021 йил 526

Қарши шаҳридаги «Отчопар» маҳалласида вилоят ИИБ томонидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Сатволиев Қарши шаҳри 3 сектор ҳудудида жойлашган “Отчопар” маҳалласида бўлиб, бир қатор ишларни амалга оширишда бош-қош бўлмоқда. Жумладан, маҳалада “фуқаробай”, “хонадонбай”, ва “маҳаллабай” йўналишидаги ишлар жонлантирилиб, ҳар бир фуқаронинг дарду ташвишлари ўрганилмоқда. Аниқланган маиший ва кундалик муаммолар ваколат доирасида ечилиб, вақт ва маблағ талаб этадиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди. Хусусан, шаҳарнинг 3-секторига қарашли маҳаллалар ва марказий кўчалардаги ариқлар қазилиб, атрофига анвойи гуллар экилмоқда. Ушбу жараёнда мавжуд эски пиёдалар йўлаклари янгиланмоқда, йўқларига янги йўлаклар қурилмоқда. Маҳаллардаги таъмирталаб “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг уйлари, ҳовлилар таъмирланмоқда.
Кунлик вазифалар ижроси юзасидан маҳалладаги ободонлаштириш ишларида тозаловчи, юк кўтарувчи техника ва машиналар фойдаланиб, чиқиндилар махсус техника ёрдамида олиб кетилди. Кўчалардаги дарахтларнинг ортиқча шох-шаббаларига шакл берилиб, йўл бўйлари чиқиндилардан тозаланиб, ички йўлларга шағал ётқизилди.
Бир сўз билан айтганда, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда қутлуғ Рамазон ойида ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилаётган бу каби эзгу ва хайрли ишлар воҳанинг шаҳар-туманларида ҳам давом этмоқда.

Text to speech