25 Май 2022 йил 500

Қарши шаҳридаги 44-ўрта мактабда «Сўнгги қўнғироқ» тадбири

      Қарши шаҳридаги Вилоят Ички ишлар бошқармаси оталиғига олинган 44-ўрта мактабда сўнгги қўнғироқ тадбири бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев иштирок этиб, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиздаги барча битирувчи синф ўқувчилари йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

       Бошқарма бошлиғи ўз сўзида бугунги кунда мамлакатимизда ички ишлар органларига бириктирилган мактабларда ўқувчиларнинг билим олиши, фанларни пухта ўзлаштириши, спорт билан шуғулланишиучун барча шарт-шароитлар муҳайё этилганини таъкидлади. Ёшлар эса яратилган шарт-шароитлар, ғамхўрликлардан самарали фойдаланиб, илм-фан чўққиларини забт этиши, юрт равнақи йўлида хизмат қилишлари лозим. 

         Мактаб ўқувчилари томонидан битирув тадбирига бағишланган бадиий чиқишлари иштирокчилар олқишига сазовор бўлди.

       Тадбирда мактабни биртирган юзга яқин  ўқувчилардан 4 нафар қатор хорижий олийгоҳлар талабаси бўлиш бахтига мушарраф бўлган ўқувчиларга халқаро IELTS сертификати ва мактабни аъло баҳоларга битирган бир гуруҳ ўқувчиларга “Ташаккурнома”лар топширилди. 

        Якунда сўнгги қўнғироқ чалиниб, ўқувчиларнинг жонажон мактаби билан хайрлашувга бағишланган бадиий мусиқий тадбири бўлиб ўтди.

Text to speech