23 Август 2021 йил 505

Қарши шаҳрида яшовчи фуқаронинг ёнидан “марихуана” аниқланди.

2021 йил 13 август куни соат 15:00ларда, Қашқадарё вилояти ИИБ тезкор ходимларига томонидан ўтказилган “Қора дори” тадбири давомида, Шахрисабз тумани “Хонтепа” МФЙда яшовчи фуқаро С.Г, Шахрисабз шаҳар “Амир Темур” ҳиёбонида жойлашган “Кўкгумбаз” тарихий обидаси олдида тўхтатилиб, ундан ёнида тақиқланган ёки гиёҳвандлик воситалари бор ёки йўқлиги сўралганида С.Г ўзининг ёнидан бир дона “спички” ёзувли гугурт қутида ўткир хидли яшил рангли ўсимликларни сақлаб келаётганлигини билдириб, ўз ихтиёри билан тақдим қилган. Судга оид кимёвий экспертизасининг хулосасида С.Г.дан хужжатлаштириб олинган бир дона “спички” ёзувли гугурт қутида бўлган ўсимликлар таркибида фенол гуруппасини тутган каннабиноидлар гуруҳига кирувчи актив модда тетрагидраканнабинол мавжуд бўлган марихуана эканлиги ва унинг оғирлиги 9.2 грамм эканлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Шахрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан С.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қузғатилган.

Text to speech