26 Август 2022 йил 320

Қарши шаҳрида учта таянч пункти янги бинода иш бошлади

    Мамалакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида жойларда намунали тарзда нишонланмоқда. Байрам арафасида кўплаб соҳаларда янги бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Бундай имкониятлар ички ишлар органлари тизимида ҳам амалга оширилмоқда. Жумладан, Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ “Мустақиллик” маҳалласи 40/16-сонли таянч пункти, 2-сонли ИИБ Ғофур Ғулом номли маҳалласи 40/19-сонли таянч пункти ҳамда

    3-сонли ИИБ “Эски анҳор” маҳалласи 40/53-сонли таянч пунктлари байрам арафасида фойдаланишга топширилди.

  Вилоятнинг тўртта сектори раҳбарлари,  нуронийлар, фахрийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирни вилоят ҳокими Муротжон Азимов очиб, бундай имкониятлар, шарт-шароитларга замин яратган муҳтарам Президентимизга миннатдорчилик билдириб, барча халққа садоқат билан хизмат қилиш лозимлигини таъкидлади. 

    Бугунги кунда янгидан бунёд этилган Қарши шаҳаридаги “Мустақиллик” маҳалласида 4875 нафар, Ғафур Ғулом маҳалласида 4002 нафар ва “Эски анҳор” маҳалласида 1564 нафар фуқароларга хизмат кўрсатувчи бешлик – маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва Ёшлар етакчиси учун алоҳида-алоҳида хоналарда барча шароитлар яратилган.

    Бу каби тадбирлар воҳамизда давом этмоқда.

Text to speech